Ассалому алайкум! Хурматли устозлар маълумки имомга иқтидо қилганлар бир ёки икки нафар бўлса имомдан бир товон орқада туришади, уч нафардан кўп бўлса бир саф орқада туришади. Жамоат икки иқтидо қилувчи билан бошланса Кейинги қўшилганлар аввалги икки кишини ёнидан саф тортиб кетавериши тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Бундай суратда имом олдинга ўтиб олиши керак. Агар имом бу масалани билмаса иқтидо қилганлар ўзлари орқага силжиб олишлари керак. Валлоҳу аълам!