Ассалому алайкум! Қиёмат куни фарз намозларининг камини нафл намозлари олинганидек, ҳар куни ўқиладиган суннат намозлари ҳам фарз намозларининг камларини ўрнига ўтадими? Аллоҳ умрингиз ва илмингизни зиёда қилсин.
Ва алайкум ассалом! Қолдирилган фарз намозлари ўрнига ўтмайди. Уларни қазосини ўқиш шарт. Фарз намозида содир бўлган камчиликларни тўлдиради. Валлоҳу аълам!