Ассалому алайкум! Ҳар йили маълум миқдордаги пулга келишиб, етти киши шерикчиликда иморат солишда бирга ишласа, ўша етти кишидан фақат бир киши беш вақт намоз ўқийдиган бўлса, намоз вақти бўлганда ўқиш учун шерикларидан рухсат сўраши керакми? Ёки иш вақтида намоз ўқишлигини айтиб, буни олдиндан келишиш керакми? Бизлар сенинг ўрнингга ишламаймиз дейишса нима қилади? Бошқа шерикларидан намоз сабабли кам ишлайдиган намозхонлар қандай ишларни қилишлари керак? Уни ким ишга олади? Ёки намозхон намоз ўқийдиганлар билан ишлашгани дурустми? Сизлардан илтимос бизлар томонда бу масала жуда долзарб муаммо. Шуниниг учун саволимга кенгроқ жавоб беришингизни илтимос қиламан. Саволларимни лўндароқ қилиб бера олмаганим учун узр. Жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Аввалдан келишиб олиш керак. Агар келишмасдан иш бошланган бўлса, намоз ўқиган вақтларда ҳисоблаб, ишини шериклариникига тенглаштириб қўйиш керак. Валлоҳу аълам!