Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бева аёл

10:02 / 23.08.2016 | Guli | 3296

Ассалому алайкум! “Бева аёлларнинг дуолари қабул бўлмас экан. Чунки эрсиз аёлларнинг иймони ярим бўларкан” деб эшитдим. Шу ростми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

 عن أنس قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إذا تزوج العبد فقد استكمل نصف دينه, فليتق الله في النصف الباقي. وأخرج البيهقي 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Банда қачон никоҳланадиган бўлса, батаҳқиқ динининг ярмини мукаммал қилиб олган бўлади. Қолган ярмида Аллоҳга тақво қилсин” дедилар".

Байҳақий ривояти. 

Ушбу ҳадис аёлларга ҳам тегишлидир. Яна бир санади заиф бўлган ҳадисда :

 عطية بن بسر المازني مرفوعا في حديث : أن من سنتنا النكاح ، شراركم عزابكم ، وشرار أمواتكم عزابكم 

Атия ибн Буср Мозаний раҳматуллоҳи алайҳ тарафларидан ривоят қилинган марфуъ (санади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борган) ҳадисда: “Суннатимиздандир никоҳланиш. Сизларнинг ёмонларингиз никоҳсиз(бева ва ёлғиз эркак)ларингиздир. Ўлганларингизнинг ёмони никоҳсиз ўлганларингиздир”. “Бева аёлларнинг дуолари қабул бўлмас экан” деган гап йўқ.   Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat