Мехрибон ва раҳмли Оллохга ҳамду санолар бўлсин! Суюкли Расулига (с.а.в.) саломлардан бўлсин!Ассалому алайкум! Саволим бола асраб олиш хақида: - нималарга Эътибор қаратиш керак, Болалар уйидан бола асраб олмоқчи бўлган инсон олдида катта савол пайдо бўлади : қайси бирини боқиб олса - ўғилми , қизми , касалми -соғми , каттами-кичикми. Бу саволларни бериш тўғрими ёки бориб кўзига учраганини олиши тўғрироқ бўладими.Енига бир бола келса-ю мани олиб кетинг деса, унга йуқ сени эмас бошқасини оламан деса?иложи булса шу борада суннатга мувофиқ йулини билдирсангиз.агар саволим кайтарилаетган булса вақтингизни олганим учун узр. рахмат.