Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги ҳолат

11:42 / 28.08.2016 | Ismoil | 2407

Ассалому алайкум! Ҳурматли ва азиз устозлар, намозда Аллоҳдан қилган гуноҳларимиз учун нажот сўраганимизда, инсонни йиғи босса (йиғлаганда) намозга путур eтадими? Бундан иложи борича тийилиш кeракми? Нотўғри савол бeрган бўлсам минг бор узр. Ҳурмат билан Исмоил


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Охират ишидан бошқа сабаб ила овозли йиғи. Агар намоз ичида охират учун овоз чиқариб йиғланса, намоз бузилмайди. Бунинг далили қуйидагича: عَنْ مُطَرِّفٍ، عَنْ أَبِيهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يُصَلِّي وَفِي صَدْرِهِ أَزِيزٌ كَأَزِيزِ الرَّحَى أَوِ الْمِرْجَلِ مِنَ الْبُكَاءِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ Муторриф отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз ўқиётганларини кўрдим. Кўксиларидаги йиғидан тегирмоннинг ёки қозоннинг овозига ўхшаш овоз чиқиб турар эди». «Сунан» эгалари ривоят қилишган. Мусибат туфайли овоз чиқариб йиғласа, намози бузилади. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat