Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уламоларнинг сўзи

20:23 / 26.11.2022 | Abdulvohid | 645

Ассалому алайкум! Биз кундалик ҳаётимизда баъзан шаръий ҳукмларни кимгадир айтишимизга тўғри келади (амри маруф, наҳйи мункар доирасида). Шундай пайтларда бизни эшитаётган одам "далилинг борми?" деб сўраб қолса, биз юртимиз уламоларининг гапларини, иқтибосларини, ҳусусан ушбу сайтда сизлар берган жавобларни айтсак тўғри бўладими? Чунки Оят ва Ҳадислардан далил келтиришга илмимиз ва салоҳиятимиз етмайди. Саволим шундан иборатки, биз оддий халқ вакиллари шаръий ҳукмларни далили билан ўрганмасдан уламоларнинг гаплари орқали билишимиз етарли бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри бўлади. Оят, ҳадис, ижмў ёки қиёс каби далиллар уни фаҳмлай оладиган кишига айтилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat