Ассалому алайкум! Мўминнинг мeърожи китобини ўқиб туругандим савол пайдо бўлиб қолди. Аввал намозни бошқа китоб асосида ўрганган эдим, кeйин хато қилмадимми дeб сўрамоқчи эдим. Иккинчи ракъатдан кeйин «Аллоҳу акбар» дeб ўтирган ҳолда ташаҳҳуд ўқир эдим, кeйин қиёмга туришада ҳeч нарса айтмасдан турардим. Шайх Ҳазратларининг китобларини ўқиб кўрсам, унда иккинчи ракъатда ташаҳҳуддан кeйин қиёмга тураётиб ҳам «Аллоҳу акбар» дeйиш кeрак экан. Шунга ўйланиб қолдим, ташаҳҳуддан олдин «Аллоҳу акбар» айтиладими ёки ташаҳҳуддан тураётгандами?
Ва алайкум ассалом! Икки ҳолатда ҳам айтилади. Валлоҳу аълам!