Ассалому алайкум! Кеча телеграмдаги каналингизда 3091-саволга жавоб берганларингда “Субҳана роббиял азийм” даги «з» ни ўрнига арабча «зо» ишлатилиши лозимлиги бўлмаса маъно умуман бошқа томонга ўзгариб кетиши хакида айтган экансизлар. Шундан сўнг мен кўп намоз китобларни қараб чиқдим, лекин хаммасида ўзимизнинг тилдаги «з» харфи ёзилган экан. Демак ушбу китоблардан ўқиб ўрганишда кўпчилик хатога йўл қўяётган эканда. Нега агар у ёзилган хато бўлса ўзларингиз айтганингиздай “Субхана роббиял карийм” деб ёзилмаган? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бизнинг вазифамиз ҳақни етказиш ва хатоларни тўғрилашдан иборатдир. Беайб Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзидир. Банданинг иши эса умрининг охиригача хатоларини тузатиб, хулқини поклаб, қодир бўлганича ибодат қилган ҳолада Роббисига йўлиқишга ҳаракат қилишдир. Авваларда устозларимиз ўз шогирдлари, дўстлари ва қўни-қўшниларидан “Менда бирор Аллоҳга хуш келмайдиган хулқим, ибодатларимда камчилигим бўлса айтинглар. Тўғриласа бўладиган айбу-нуқсонларни тўғриламасдан Аллоҳнинг ҳузурига боришни хоҳламайман” дер эдилар. Ҳатто баъзи бир камчиликларини айтган шогирдларига ҳадялар бергани, пешонасидан ўпиб эркалатганига ҳам гувоҳ бўлганмиз. Бундай ўринда инсоф аҳли ташаккур билдириб, келгусида хатони тўғрилашга огоҳлантирганлардан миннатдор бўлишлар тўғри бўлади. Сиз ҳам тузатишга ҳаракат қилинг, ҳаракат қилган лекин қарилиги ёки шунга ўхшаш сабаб билан тузата олмаганлар узрли ҳисобланиб “Субҳана роббиял карийм” десалар ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!