Ассалому алайкум! Масжид уч қаватли бўлиб, иккинчи қават аёллар учун мўлжалланган масжид тўлган вақтда аёллар сафда эркаклардан олдинда бўлиб қолишади. Бундай ҳолатда эркакларнинг намози бузиладими ёки аёллар алоҳида қаватдалиги учун эркакларнинг намози дуруст бўлаверадими?
Ва алайкум ассалом! Аёллар алоҳида қаватдалиги учун эркакларнинг намози дуруст бўлади. Валлоҳу аълам!