Ассалому алайкум! 1). Мен жалсада икки маротаба «Аллоҳуммағфирлии» деб айтар эдим. Яқинда “Роббиғфирлий варҳамний” деб айтса ҳам бўлишини ўқиб қолдим. Қайси бирини неча маротаба айтган афзал?
2). Иккинчи саждадан сўнг, қўлларимни сонимга қўйган ҳолда қиёмга турар эдим, ҳеч нарсага суянмай турган афзаллигини билганимдан кейин, саждадан бошимни, кейин қўлларимни кўтаргач, қўлларимни боғлаган ҳолда қиёмга тураяпман. Шундай қилганим дурустми ёки кўлларимни ёнга тушуриб, қиёмга тургач қўлларимни боғлаганим афзалроқми?
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан икки сажда ўртасида дуо қилганлари ҳадисларда келган. Фуқаҳоларимиз у дуоларни ўқиш мустаҳаб деганлар. Ҳанафий уламолари уларни нафлларда ўқишни мустаҳаб деганлар. عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنهما أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ بَيْنَ السَّجْدَتَيْنِ : ( اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي ، وَارْحَمْنِي ، وَاجْبُرْنِي ، وَاهْدِنِي ، وَارْزُقْنِي رواه الترمذي Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажданинг орасида: “Аллоҳуммағфирлий варҳамний важбурний ваҳдиний варзуқний” дер эдилар". Термизий ривояти. عَنْ حُذَيْفَةَ أَنَّ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ َكَانَ يَقُولُ بَيْنَ السَّجْدَتَيْنِ : ( رَبِّ اغْفِرْ لِي ، رَبِّ اغْفِرْ لِي . رواه النسائي Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: " Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажданинг орасида: “Роббиғфирлий, Роббиғфирлий” дер эдилар". Насаий ривояти. Валлоҳу аълам!