Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен Қозоғистон республикаси Чимкент областида истиқомат қиламан. Ўғлим Астанада студент. Агар банкдан пластик карта очиб, ўғлимга берсам ва ўзим яшаб турган жойдаги банкдан ўғлимга ҳар ойда 70.000 тенге нақд пул солсам, ўғлим Астанада терминалдан шу 70.000 тенгени нақд ечиб олса, банк жўнатма учун процент олмас экану, лекин йиллик 14, 9% қўшиб берар экан. Шу йўсиндаги амалиёт жоизми? Рибо бўлиб қолмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Агар ўғлингизга пул жўнатишнинг бошқа йўли бўлса ёки зарурат даражасида бўлмаса қилмаганингиз афзал. Валлоҳу аълам!