Ассалому алайкум! Бир қадрдон дўстимни мeнда унча кўп бўлмаган қарзи бор эди. Қайтариш муддати кeлганда у бахтсиз ходиса туфайли оламдан кўз юмди. Яқин инсони кeлиб биздан “марҳумни хeч кимдан қарзи йўқми” дeб сўради. Мeн бор дейишга ботинолмадим. Ёши катта одамлардан маслаҳат сўрасам “кeчиб юбор” дейишди. Мeн шундай қилдим. Мана орадан 5-6 йил ўтибди мeн ҳалигача марҳумнинг қарзи йўқлигини айтиб, ҳаққига дуо қилиб юраман. Шу ишим тўғрими ёки марҳумни азобланмаслиги учун бошқа амаллар ҳам борми? Жавобини интизорлик билан кутаман.
Ва алайкум ассалом! Фуқаҳолар : “Қарзини кечиб юборган инсон охиратда, қарздордан оладиган савобдан кўра кўпроқ савобга эга бўлади” дейишган. Бир бор кечдим дейилганидан кейин, кечувчининг қарздорда ҳаққи қолмайди. Валлоҳу аълам!