Ассалому алайкум! Ватан ҳимоясида форма кийиб туну-кун хизматдамиз. Саволим шундан иборатки менинг ўқилмай қолган намозларимнинг қазоси қандай бўлади? Бундан кейин қандай харакат қилишим кераклигини тушунтириб берсангизлар.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизларни Ўзининг ҳимоясида сақласин. Аврат беркиладиган нарса бўлса бўлди, у формами ёки бошқа нарсами фарқи йўқ. Солдатларни казон этиги ёки ипли қўнжи баланд сапогига таҳорат вақтида масҳ тортилса жоиз. Кейин уни ечмасдан намоз ўқийверади. Ҳеч бўлмаса фарзларини бўлса ҳам адо қилинг. Қазоларини ҳам шундай ўқийверади. Валлоҳу аълам!