Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эркаклар сурма куйса буладими ёки йук..?

00:00 / 28.08.2009 | eski savollar | 9512
Ассаламу Алайкум ва Рахматуллохи ва Барокатуху..Шайх Хазратлари ушбу Пайгамбаримиз С.А.В хакидаги хадисни бир биродарим юборган эди, бу хадис ростдан хам борми, сурмани эркаклар куйса буладими ёки йук, бу хадисда бизга кандай фойдали томонлари бор...???**********************************И з о ҳ. Кўзга сурма қўймоқ мустаҳаб ва унда тиббий манфаатлар ҳам бор. Сурма қўювчи киши учун муносиби шуки, савоб ниятида сурма қўйсин, шунда тиббий нафи билан бирга суннатга эргашган савоби ҳам ҳосил бўлади. 43. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам кўз нурини ўткир қиладиган, киприкларни ўстирадиган исмид номли сурмани кўзга қўйишни буюрдилар”, ва яна Ибн Аббос дедиларки, “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг бир сурмадонлари бор эди. Ундан ҳар кеча кўзларига сурма қўяр эдилар. Ҳар иккала кўзларига уч мартадан қўярдилар”. 44. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқуга боришларидан аввал исмид сурмасидан ҳар кўзларига уч бор қўяр эдилар. 45. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Исмид сурмасини албатта қўйиб юринглар, у сурма назарни тез қилади ва киприкларни зиёда ўстиради. 46. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Сизларнинг сурмаларингиз ичида ҳаммадан яхшиси исмид сурмасидир, у кўзни зиёда нурли қилади ва киприкларни ўстиради. И з о ҳ . Юқоридаги ривоятлардан исмид сурмасини истеъмол этишнинг афзаллиги маълум бўлади. Исмид топилмаган пайтда, қайси бир сурмани истеъмол қилинса ҳам суннат адо топган бўлади. И з о ҳ . Ушбу охирги ҳадиснинг ровийларидан бирларининг номлари Башир ибн Муфаззалдир. Бу зот ҳақида уламолар дедиларки, хар кун тўрт юз ракаъат нафл намоз ва бир кун рўза ва бир кун ифтори доимий одатлари эди. Аллоҳ раҳмат қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу ҳадислар бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat