Ассалому алайкум! Шом вакти аниғини қандай биламиз? Қуёш қизариб ботвотгандами ёки қизариши йўқолгандами? Тақвимдаги соатда хали ёруғ бўлиб турган бўлади.
Ва алайкум ассалом! Шом намозининг вақти қуёш ботгандан бошланади ва Хуфтон вақти киргунча давом этади. Аммо, Жиброил алайҳиссалом икки кунда ҳам бир хил вақтда, қуёш ботганда ўқиб берганлари, энг афзал вақт шу эканига далолат қилади. Валлоҳу аълам!