Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жалса

18:53 / 30.09.2016 | Ismoiljon | 3529

Ассалому алайкум! 1). Ҳар 1-саждадан кeйин озгина сукут сақлаб жалса ўтирилади.
2). Фарз намозидан олдин ифтитоҳ такбири суннатдан олдин азон айтилади шу тўғрими ёлғиз ҳолда. Илтимос хато ёки сизни бeзовта қилган бўлсам кeчиринг. Оллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Арконларни тўғри қилиш. Бу иборадан намознинг рукуъ, сажда, қаъда каби барча амалларини сокинлик, хотиржамлик билан, қойиллатиб амалга ошириш кўзда тутилади. Бу эса ҳар бир ҳаракатдан кейин бутун жисмнинг сокинлик топиши ила бўлади. Мисол учун, рукуъда, саждада ва улардан тургандан кейин энг ози бир марта тасбеҳ айтиладиган вақт миқдорича аъзолар тин олиши лозим. Бу ҳукм қуйидаги далиллардан олинган: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم دَخَلَ الْمَسْجِدَ فَدَخَلَ رَجُلٌ فَصَلَّى، فَسَلَّمَ عَلَى النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَرَدَّ وَقَالَ: «ارْجِعْ فَصَلِّ فَإِنَّكَ لَمْ تُصَلِّ»، فَرَجَعَ يُصَلِّي كَمَا صَلَّى ثُمَّ جَاءَ فَسَلَّمَ عَلَى النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم ، فَقَالَ: «ارْجِعْ فَصَلِّ فَإِنَّكَ لَمْ تُصَلِّ»، ثَلَاثًا، فَقَالَ: وَالَّذِي بَعَثَكَ بِالْحَقِّ مَا أُحْسِنُ غَيْرَهُ، فَعَلِّمْنِي، فَقَالَ: «إِذَا قُمْتَ إِلَى الصَّلَاةِ فَكَبِّرْ، ثُمَّ اقْرَأْ مَا تَيَسَّرَ مَعَكَ مِنْ الْقُرْآنِ، ثُمَّ ارْكَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ رَاكِعًا، ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَعْدِلَ قَائِمًا، ثُمَّ اسْجُدْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ سَاجِدًا، ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ جَالِسًا، وَافْعَلْ ذَلِكَ فِي صَلَاتِكَ كُلِّهَا». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. زَادَ أَبُو دَاوُدَ: «فَإِذَا فَعَلْتَ هَذَا فَقَدْ تَمَّتْ صَلَاتُكَ، وَمَا انْتَقَصْتَ مِنْ هَذَا شَيْئًا فَإِنَّمَا انْتَقَصْتَهُ مِنْ صَلَاتِكَ» Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирдилар. Ортларидан бир киши кириб, намоз ўқиди. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. У зот алик олдилар ва: «Қайтиб бориб, (бошқатдан) намоз ўқи, чунки намоз ўқимадинг», дедилар. У қайтиб бориб, олдингидек намоз ўқиди. Сўнг келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. «Қайтиб бориб, (бошқатдан) намоз ўқи, чунки намоз ўқимадинг», дедилар. Бу уч марта қайтарилди. Шунда у: «Сизни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, бундан яхшироқ ўқий олмайман, менга ўргатинг», деди. У зот: «Намозга турганингда такбир айт, сўнг Қуръондан билганларингни ўқи. Кейин рукуъ қил ва рукуъдаги ҳолингда (бироз) тин ол. Кейин (бошингни) кўтар ва қаддингни ростлаб, тиклан. Кейин сажда қил ва саждадаги ҳолингда ҳам (бироз) тин ол. Кейин (бошингни) кўтар ва ўтирган ҳолингда (бироз) тин ол. Намозингнинг ҳаммасида ҳам шундай қил», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган. Абу Довуд «Қачон шуни қилсанг, намозинг тўлиқ бўлади. Бундан бирор нарсани кам қилсанг, намозингдан кам қилган бўласан», деган зиёдани келтирган. رَأَى حُذَيْفَةُ رَجُلًا لَا يُتِمُّ الرُّكُوعَ وَالسُّجُودَ فَقَالَ: مَا صَلَّيْتَ، وَلَوْ مُتَّ مُتَّ عَلَى غَيْرِ الْفِطْرَةِ الَّتِي فَطَرَ اللهُ مُحَمَّدًا صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم عَلَيْهَا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالنَّسَائِيُّ «Ҳузайфа рукуъ ва саждаларини тугал қилмаётган бир кишини кўриб: «Намоз ўқимадинг! Агар ўлсанг, Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни яратган соф табиатдан бошқа(табиат)да ўласан!» деди». Бухорий ва Насоий ривоят қилишган. ("Кифоя" китобидан). 2). Намоз вақти кирганида азон айтилади, фарз намозидан олдин такбир айтилади. Ёлғиз намоз ўқувчи ҳам бу иккисини бажаргани афзал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat