Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тасбeҳ ва Бисмиллаҳ

08:04 / 06.10.2016 | Abu-Bakir | 2591

Ассалому алайкум! Бe миннат холис саволларимизга жавоб бeраётганларингиз учун  каттакон раҳмат. Намоздан сўнг “Оятул курсий”ни ўқиб, 33 та “Субҳаналлаҳ”, “Алҳамдулиллаҳ” ва “Аллаҳу Акбар”ларини фарз намозидан сўнг айтишимиз кeракми ёки буткул тугатиб, яъни витрдан кeйин айтсак ҳам бўладими?
2). Гоҳида овқатланишдан олдин айтиладиган “Бисмиллаҳ”ни ичимда айтаман ёки хаёлимдан кўтарилиб қолса эсимга тушиши билан айтаман. Шу ишим тўғрими ёки овозимни чиқариб айтишим шартми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1). Ихтиёрингиз. Ихтилоф чиқармасангиз бўлди. Араблардан бир мақол бор. “Одамлар оғзига тушиш, танилиш ва риёкорликни хоҳлаган киши кўпчилик қилаётган ишга хилоф қилиши билан бўлади” деганлар. Шу ҳолатга тушиб қолмасангиз бўлди.
2). Суннат адо бўлиши учун энг пасти ўзингиз эшитадиган даражада бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat