Ассалому алайкум! 2-3 йил олдин ёшлик қилиб, ҳозирги кундаги ёшларни ўз домига торатоётган онлайн қимор - тотализатор билан ҳамкорлик қилганман. Унга кўра мен инсонларга ўша қиморни давъат қилишим ва уларни ютқазган пулидан менга улуш берилар эди. Бу иш билан маълум муддат шуғулланиб, буларнинг барчаси ҳаром ишлар эканлигини тушуниб етдим ва бу йўлдан қайтдим. Лекин ҳамкорлик сақланиб қолди. Ҳозир мен ҳеч нарса қилмасам ҳам, менга ўша мен орқали кирган инсонларнинг ютқазган пулларидан улуш тушиб туради. 1-Саволим. Мен шу пулларни савобидан умид қилмаган ҳолда, ўша ютқазган инсонлар номидан эҳсон қилсам бўладими ёки у ҳамкорликни ўчириб юборайми? Агар ўчириб юборсам ҳам у ёқдан пул келиб тураверади. 2-Саволим. Биринчи ҳамкорликни бошлаган пайтларимда ўша ҳаром пулни ўзимга ишлатиб қўйганман. Энди уларни эгасини рози қилишим керак. Лекин уларни кимлигини ҳам билмайман. Қиёматда ўша инсонлардан қарз бўлиб қолмаслигим учун ҳозир қандай йўл тутишим керак?
– Ва алайкум ассалом! 1). Эгаларига қайтариб беринг.
2). Ўша пул эгаларини топиб, қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!