Ассалому алайкум! Киши бирорта мақоладан фойдаланиб, ўқиб-ўрганиб ва ўша шаръий мақолага қараб ўхшаш ёки сал ўзгартирилган мақола чоп этса. Шуни интернет, газета ва бошқа жойларда эълон қилса бўладими? Фойдаланилган адабиётларнинг рўйхатини кўрсатмаса ёки илова қилмаса мумкинми? Шу ва шунга ўхшаш вазиятларда шаръий ҳукм қандай?
Ва алайкум ассалом! Фойдаланган адабиёти, ҳикматли сўз бўлса унинг айтувчиси ва қайси мақоладан иқтибос келтирган бўлса, ўша мақоланинг муаллифини номини ёзиш керак. Акс ҳолда бу ҳам бир жиҳатдан ўғирлик ҳисобланади. Албатта ўша кўчирадиган нарсани муаллифи кўчиришга рози бўлиши ҳам шарт. Агар маллиф умумий рухсат берган бўлса, фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам!