Ассалому алайкум! Мен Кореяда ўқийман. Ўзбекистондан болларни Кореяга ўқишга чақириб жойлаб қўймоқчиман. Уларнинг розилиги (ва менинг талабим) билан пул олсам бўладими? Демоқчи бўлганим ҳар бир чақирган кишимдан 500$ ёки 1000$ олмоқчиман, шу ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бирор меҳнат қилсангиз қилган меҳнатингиз эвазига ҳақ олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!