Ассалому алайкум! Бир домладан эшитгандим «Одам» сўзи араб алифбосида инсоннинг намоздаги рукуъ ва сажда амалларига ўхшашиб кетар экан. Шу ҳақида ҳадисда тушунча борми?
Ва алайкум ассалом!
Одам лафзининг араб алифбосидаги шакли “آدم” бўлади. Домла айтган гап заковатга тегишли гап холос. Одам лафзи араб тилида “қизил тупроқдан яратилган киши” ёки “Қуруқ лойдан яратилган киши” маъносини билдиради. Одам алайҳиссалом ернинг юза қисмидан яратилганлари учун ҳам Одам дейилган. Чунки ернинг юза қисмини адим деб номланади. Валлоҳу аълам!