Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тижоратга пул бериш

15:43 / 10.10.2016 | Javlon | 3003

Ассалому алайкум! Мен тижорат учун дўстимга пул берсам, тижоратдан олинган фойдани қай тарзда ҳалол тақсимлаш мумкин? Илтимос тўлиқроқ тушунтириб берсангизлар. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бунинг икки сурати бор. Пул беришда иккинчи томон билан шерик бўлишингиз мумкин. Ёки музораба йўлини тутишингиз мумкин. Иккисида ҳам фойдани фоизларда тайин қилиб олишингиз шарт. Масалан “фойданинг 50 фоиз сеники, 50 фоизи меники” каби. 50/50 бўлиши шарт эмас. 30/70 ёки 60/40 ва ҳоказо бўлиши ҳам мумкин. Зарар кўрилганда эса пул берувчи зарар кўриб, меҳнат қилган хизматига куйиб қолади. “Фойда зарар тенг шерик” деган нарса кетмайди. Шундай шарт қўйилган бўлса ҳам бу шарт эътиборга олинмайди ва пул берган пулига зиён қилаверади. Агар пулнинг ҳаммасига куйишни хоҳламаса, меҳнат қилувчига келишилган фойдани берадиган ҳиссасича дастмояни қарз қилиб берсин. Масалан 10.000 пули бўлса, фойдани 50/50 бўлишамиз деб келишишса, “ундан кўра 5.000 сенга қарз бераман, ўша 5.000ни фойдаси сенга, қолган 5000 мени тарафимдан бўлиб, фойдасини берасан. Зиён кўрсак сен 5000дан мен 5000дан зиён кўрган бўламиз” дейди. Бу ҳам 50/50 бўлиши шарт эмас. Келишувга қараб бўлаверади. Шунда пул тикувчи ҳамма пулига куймайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat