Ассалому алайкум! Мен бозорда савдо сотиқ билан шуғуланаман, саволим шундан иборатки: бозорга бир тарқатувчи махсулот олиб киради ва бошқа савдо дўконларига бир донадан қўйиб қўяди, дўкончилар харидорга шу маххсулотни устига пул қўйиб сотишади, кегин махсулотни қўйиб берган одамди омборидан олиб чиқиб беришади, кун охирида омбордан нечта олган бўлса ўз фойдасини олиб қолиб, танини тарқатувчига беришади. Шу савдо жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Тарқатувчи билан сотувчилар ўртасида келишув бор экан, жоиз. Валлоҳу аълам!