Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рузадор

00:00 / 05.09.2009 | eski savollar | 3498
Хурматли шайх хазратлари ушбу саволга излаш булимидан жавоб топа олмадик сизга мурожат килишга рухсат берсангиз.Савол:Рузадор одам уз аёлини кучоклаши мумкинми? Агар саволим ноурин булса узр сурайман Аллох таоло ислом йулидаги хизматларингизга янада куч қувват ато этсин.амийн

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуда ривоят қилинади: «Бир одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан рўзадорнинг қучоқлаши ҳақида сўради. Бас, унга рухсат бердилар. Бошқа биров У зотнинг ҳузурларига келиб сўраган эди, уни қайтардилар. Қаралса, У зот рухсат берган шахс чол экан, қайтарган шахс эса, йигит экан». Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилган ва, саҳиҳ, деган.Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи шаръий ҳукмларни баён қилишда кишиларнинг шахсини ҳам эътиборга олганлари очиқ-ойдин кўриниб турибди. Қари чол ўз кампирини қучоқлагани билан, рўзасига футур етадиган даражада шаҳвати қўзғалмаслиги аниқ. Ёш йигит эса, бу иш ила рўзаси очиладиган даражага етиши ва каффорот беришига мажбур бўлиб қолиши турган гап. Демак, рўзадорнинг бу борадаги ҳукми унинг ҳолига қараб белгиланади.

Топ рейтинг www.uz Openstat