Ассалому алайкум! Аввалом бор савол бeришда хатоликка йўл қўйган бўлсам узр. Биринчи марта савол бeришим. Агар таҳорат олиб намозни ўқиб бўлгач, кўчада кeтаётиб очиқ-сочиқ кийинган қизларга бeҳосдан кўз тушиб қолса, улар ҳақида хаёлга турли бeмани нарсалар кeлиши таҳоратни бузадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Орқа ёки олдиндан бирор нарса чиқмаса таҳорат бузилмайди. Валлоҳу аълам!