Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масҳ тортиш

07:45 / 22.10.2016 | AbdulMujiyb | 2504

Ассалому алайкум! Менда масҳ тортишга рухсат этилган 2 пой ва 2 хил рангдаги ейшел пайпоқлари бор. Уларнинг иккала пойидан фақат битта биттаси яроқли. Ранги икки хил бўлгани учун уларни кийиб устидан оддий пайпоқ кийиб, ўша оддий пайпоқни устига масҳ тортсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввало сиз айтган эсъҳел пайпоқларини яхшилаб текшириш керак. Биз унинг ичини очиб кўрганимизда, оддий қора салафан қўйилган экан. У салафан таши ва ичидаги материалга бирлаштирилган ҳам эмас экан. Ичкарига сув ўтмаслигига фақат шу салафангина сабабчи экан. Агар йиртилса ичкарига сув ўтишни бошлайди ва масҳ тортишга яроқли бўлмай қолади. Шунинг учун тез-тез текшириб туринг. Аслида бу ҳукм сиз айтган эсъҳел пайпоқларигагина тегишли эмас, балки барча теридан тикилган маҳсилар ҳам устидан калиш ёки бошқа оёқ кийим киймасдан оддий тупроқ устида 5 кмча кийиб юрилганда йиртилиб кетадиган даражада юпқалашиб кетса, ундай маҳсига масҳ тортиш жоиз бўлмайди. Сиз таҳорат олиш вақтида оддий пайпоқни ечиб, жавробнинг устига масҳ тортинг.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat