Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Юкланиш

09:04 / 26.10.2016 | Bekzod | 2641

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, бир дўстим “оилавий юкланганмиз” деб болалари, хотини билан ўқиттиришга эшоннинг олдига борибди. Эшон “қаттиқ юкланибсизлар, сизларни юкингизни чиқариш учун 2 та бақувват катта қўчқор керак. у “Мен сизларни ўқиб, юкингизни ўша қўчқорларингизга ўтказаман, (қўчқор эшонникида қолади) ўшанда яхши бўлишлариз мумкин” дебди. Аввал ҳам худди шундай вазиятда ўша эшоннинг олдига қўчқор олиб борганида, эшон дўстимни ўқиб, юкини қўчқорга ўтказганида, қўчқор 3 кундан кейин ўлган экан. Қўчқор юкни кўтаролмай ўлганини эшон айтган экан. Қўчқорни ўлганини дўстим кўзи билан кўрмаган, лекин эшон тақволи  ва илмли киши эмиш. Энди дўстим ўқиттириш учун қўчқорларни олиб борсинми? Шариатда шундай нарса борми? Агар бўлмаса биринчи сафардаги қўчқор нима учун ўлиб қолган бўлиши мумкин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатда бундай гап йўқ. Агар шундай “юкини қўйга ўтказаман” деб айтган бўлса, эътиқод жиҳатидан қаттиқ хато қилибди. Чунки банда даво истеъмол қилиши, руқия ўқиши мумкин, лекин шифони Аллоҳ таоло беради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat