Ассалому алайкум! Мани чeккароқ қишлоқда бир ночор холам ва аммам бор. Улар намоз ўқимайди ҳам, рўза ҳам тутишмийди. Уларга тушунтирмоқчи бўлсам ман ҳақимда ёмон ўйлашади. Биринчи йил уларга закот бeрдим. Ўзи ман закотни уларга бeраганим афзалми ёки намозхон фақирларгами? Жавобиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Агар сизни эҳсонингиздан таъсирланишнинг умиди бўлса, уларга берганингиз афзал. Берсангиз “Хоҳлаган кишингдан ол, барибир унинг асирига айланасан” дейилганидек баъзи бир насиҳатларни қилсангиз, оладиган ҳам бўлади. Агар тузалишига умидингиз бўлмаса, намозхон фақирларга берганингиз афзал. Валлоҳу аълам!