Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мазхаб ўзгартириш

11:34 / 02 март | Abdumavlon | 374

Ассалому алайкум! Далилларни сахихлигига қараб гоҳ у мазхабни гоҳ бошқа мазхабни далилларини олиб амал қилса бўладими? Бир танишимга мужтаҳид даражасига етмаган инсон фақат бир мазхабга эргашиши керак десам у эса “Йўқ Абу Ҳанифани ўзлари ҳам айтганлар сахих хадис келса менга эргашманглар деб деябти. Шу масала хақида малумот берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муҳаддислар билан фақиҳларнинг ҳадис танлаш даражаси бир биридан фарқ қилади. Муҳаддисларнинг вазифаси ижтиҳод қилиб, ровийларни ҳолатитга қараб саҳиҳ ёки носаҳиҳлигига ҳукм чиқариш. Фақиҳларнинг вазифаси эса, ўта даражада кенг қамровлидир. Улар саҳиҳлигидан ташқари мансух бўлган ёки бўлмаганлигига, уммат унга қандай амал қилганлигига, уммат у ҳадислардан нимани тушунганлигига қарайдилар. Ҳатто баъзи ҳадислар муҳаддислар наздида машҳур саналмай Қуръондаги ҳукмга қўшимча қилиш даражасида эмас бўлса ҳам фақиҳлар наздида Қуръонга зиёда қилиш қувватига эга ҳисобланади. Шунинг учун муҳаддисларнинг ўзлари ҳам бутун уммат тан оладиган даражадаги муҳаддис бўлса ҳам “Биз дори фурушлармиз, сизлар эса табибсизлар” деб фақиҳларни тан олишган. Бу гапни айтган муҳаддис имом Аъмаш айтилган зот эса Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ эдилар. Аъмашнинг исмлари Сулаймон ибн Меҳрон бўлиб, у кишининг лақаби “Шайхул муҳаддисийн” бўлган. Саҳобалардан катта бир жамоасига замондош ҳисобланадилар. Шу зот ўзларини фақиҳга муҳтож эканликларини айтиб турганларида Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни табиб фақиҳлиларини тан олиб турганларида бизни оғзимиздан чиқаётган сўзлар ўта даражада беадаблик эмасмикин. Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ “Замонамизнинг 70та олими фатво беришимга ижозат бермагунларча фатво бермадим” деганлар. У замоннинг олимлари саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг шогирдлари эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Энг яхши замона аҳли” деб гувоҳлик берган кишилар эдилар. Ўша зотлар сиз кўрган саҳиҳ ҳадисларни кўрмаган деб ўйлайсизми? Улар камтарлик қилиб айтган гапларини илмсизликка йўйяпсизларми? Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat