Ҳурматли устоз.1.Мен Термизийни сунанларида кийимга текан мазийни устига сув қуйиб юборса бу кийим тоза бо'лади,уни ювиб сиқиб тозалаш шарт эмас деган ма'нодаги ҳадисни о'қидим.Лекин адашмасам ҳанафий китобларда мазийни 3 марта ювиб сиқиш билан тозаланади деб о'қиган эдим.Бунга ҳанафийларни далиллари нима?Кийимни мазий теккан жойига сув қуйиб юборса кийим тоза бо'ладими,намоз о'қиш учун яроқли бо'ладими,ёки уни 3 марта ювиб сиқиш шартми?2.Маний мутлоқо нажас эмас,пок нарса,кийимга тегса,у кийим билан намоз о'қиса бо'лаверади,фақат ишқалабми,ювибми қайси ё'л билан бо'саям асарини кетказса бо'лди деб о'қиб қолдим.Бу гап қанчлик то'г'ри?3.Вадийга келсак у сийдик каби ог'ир нажас.У кйимга тегса шу теккан жойини 3 марта ювиб сиқиб ташлаш билан покланади деб о'қидим.Бу то'г'рими?4.Бир кийимдан нажас ювилса шу ювилган жойни қуришини кутиш шартми,ёки ҳо'ллигича намоз о'қиса ёки кийиб юра бо'лаверадими?Ташаккур.
- Ўша нажас нарсанинг жисми ва ҳиди қолмаган бўлса, қуришини кутилмаса бўлади.