Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги бисмиллаҳ ҳақида

00:00 / 19.05.2008 | eski savollar | 4495

Ассалому алайкум Шайх Хазратлари! Оллоҳ мушкулларизи онсон қилсин.1. Намозда биринчи ракатда бисмиллаҳни айтамиз. Қолган ракатларда зам сура ва фотиҳага қўшиб ҳам айтишимиз керакми? Агар аввал айтмаган бўлсак, уни хукми нима?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Кифоя китобидан

Кейин «Бисмиллаҳ»ни ўқийди. Фотиҳа билан зам суранинг орасида эмас.

Яъни Фотиҳадан олдин «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»ни айтади. Зам сурани ўқиш учун айтмайди. Бу фақат биринчи ракъатда бўлади, холос.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَفْتَتِحُ صَلَاتَهُ بِبِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ وَالدَّارَقُطْنِيُّ  

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларини «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» билан очар эдилар».

Термизий, Ҳоким ва Дора Қутний ривоят қилишган.

Буларнинг ҳаммасини ичида ўқийди.

Яъни сано, «Аъуузу биллааҳи» ва «Бисмиллаҳ»ларни ичида ўқийди, овозини чиқармайди.




Топ рейтинг www.uz Openstat