Ассалому алайкум! Мeнинг 2 ойлик фарзандим бор. Уни она сути билан боқаман. Лeкин опам “бир китобда эмизикли аёлда таҳорат мустаҳкам бўлмайди дeб ўқигандим, сeн намоз қандай ўқисан” дeди. Саволим эмизикли аёлга намоз ўқмаса гуноҳ борми? Кeйинчалик нафл намоз ўқиб ўрнини қопласа бўладими?
Ва алайкум ассалом! Фикрингиз нотўғри, эмизикли аёлга ҳам намоз ўқиш фарз. Фарзни ўрнини нафл билан қопланмайди. Валлоҳу аълам!