Ассалому алайкум! Бугунги кунда намози вақти кeлганда аксарият ҳолларда ёшлар югураётганига гувоҳ бўлиб қоламан. Азондаги Намозга шошилинг! Нажотга шошилинг! жумларари бор. Лeкин бунда югуриш назарда тутилмаганку. Одоб доирасида ва бутун умрга вақтида амалларни мукаммал адо этилиши учун ҳар қайси ишда бeками-кўст, ўз вақтида бўлиши учун яхши тавсиялар бeришингизни сўрайман. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бунинг учун масжид имомлари, масжид-намоз ва жамоат одобларини тез-тез такрорлаб туришлари керак. Бу уларнинг зиммаларига вожибдир.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم وَعَنِ الزُّهْرِيِّ، عَنْ أَبِي سَلَمَةَ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِذَا سَمِعْتُمُ الْإِقَامَةَ فَامْشُوا إِلَى الصَّلَاةِ وَعَلَيْكُمْ بِالسَّكِينَةِ وَالْوَقَارِ، وَلَا تُسْرِعُوا، فَمَا أَدْرَكْتُمْ فَصَلُّوا، وَمَا فَاتَكُمْ فَأَتِمُّوا
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иқомани эшитсангиз, намозга юриб келинглар. Ўзингизни вазмин ва виқорли тутинг, шошилманг. Улгурган(ракатлар)ингизни ўқинглар, ўтказиб юборганингизни эса тўлдириб олинглар», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!