Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мўмин билан аразлашиш

18:20 / 06.11.2016 | 2146

Ассалому алайкум! Аллоҳ қандай ҳолатларда бандадан ибодатни қабул қилмайди? Бир инсон менга “мўминлар аразлашиб юрса ибодати қабул бўлмайди” дeди. Шу ростми? Агар шундай бўлса ярашишнинг иложи бўлмаганда “қабул бўлмас экан” дeб ибодатни тўхтатиб туришга тўғри кeладику?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Киши Аллоҳ таолога нисбатан тижоратчи каби бўлмаслиги керак. Тижоратчилар фойда бўлса кейин бирор ишга қўл урадилар. Агар фойда бўлмаса, ёки камроқ бўлса, у тижоратни тарк қилиб қўядилар. Аллоҳ таоло фарз қилган ибодатлар тижоратдаги фойда топиш каби иш эмас. Аксинча фарз бўлган амалдир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам тарк қилишга рухсат йўқ. Ибодати қабул бўлмай қолишидан қўрққан инсон Аллоҳнинг амрининг олдида ўз наздида обрў деб билган нарсаларига тупуриши керак. Қолаверса ярашиш ҳам қийин иш эмас. Айбдор бўлса инсон ўз айбини тан олиб, чин дилдан кечирим сўраса бўлди. Узрни қабул қилиш ёки қилмаслик айбдорнинг иши эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat