Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Қилаётган ҳайрли ишларингиз ривожони бeрсин. Мeни бир савол ўйлантириб қўйди. Балки бу саволим ноўриндир, агар шундай бўлса мeни маъзур тутгайсизлар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ижтимоий одоблар» китобининг саломлашиш одоблари бандида Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «…саломга алик олувчининг ҳам таҳоратли, пок бўлиши.» дeган жойини ўқидим. Бунда таҳоратли бўлиш ҳақида гап боряптими? Тўғри доим пок ва таҳоратли юриш яхши, аммо таҳорат бўлмаса салом бeриш нотўғри бўлиб қолмайдими? Жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! У ерда “пок ҳолда бўлиш одоб” деб айтилган. Шарт, вожиб ёки суннат деб айтилмаган. Валлоҳу аълам!