Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аукцион

07:42 / 07.11.2016 | rignohaj | 3272

Ассалому алайкум! Сизларга чуқур миннатдорчилик билдираман! Ажратаётган вақтингиз учун сизларга каттакон раҳмат! Мен бир корхонада бухгалтер лавозимида фаолият юритаман. Яқинда корхонамиз томонидан баланс қиймати тугалланган автомобиллар учун ёпиқ аукцион ташкил қилинди. Ушбу аукционда фақатгина корхонада фаолият юритувчи ишчи ходимларгина қатнаша олади. Бу аукционнинг яна бир имтиёзи сотилаётган автомобилларнинг баланс қиймати тугалланганлиги сабабли бозорда сотилаётган ўхшаш автомобиллардан тенг баробар ёки ундан ҳам арзонроқ нархда баҳоланади. Аукцион қатнашиш учун аукционга қўйилган автомобилнинг бошланғич баҳосини камида 15%ни ҳамда аукцион ўтказувчи ташкилот учун энг кам иш ҳаққини бир баробари миқдорида тўлов амалга ошириш керак, сўнгра қатнашувчининг аризаси қабул қилинади. Шунингдек, аукционда ғолиб бўлмаган қатнашчига фақатгина бошланғич 15% тўлов қайтарилиб берилади. Мен ҳам аукционда қатнашиш учун ариза топширмоқчи бўлиб корхона бош директорга мурожаат этганимда, раҳбарият менга аукционда қўйилган автомобилни ушбу корхонада ишловчи ходимга ваъда қилганини, аукционда қатнашмаслигимни тавсия қилишди. Мен аукцион ўтказилишини бухгалтерияда фаолият юритганим учун билдим аслида аукцион бўлишидан бир ой ёки 10 кун олдин қўшма корхонада эълон қилиниш керак эди, лекин эълон қилинмади. Аукционга бир кун қолганда ушбу аукционда қатнашиш учун яна бир ходим ариза топширганини хамда аукцион эртага ўтказилишини билиб ўша кунни ўзидаёқ мен хам ариза топширдим ва тегишли тўловларни амалга оширдим лекин, ушбу аукционда қатнашмоқчи бўлган кўпчилик ишчи ходимлар ариза топширгани улгура олмадилар. Аукционга жами 4 киши ариза топширди булардан бири вада қилинган инсоннинг вакили. Аукцион куни халиги вада қилинган одам менинг олдимга келиб илтимос аукционда қатнашманг нима хизмат бўлса мен қиламан деб қаттиқ илтимос қилди лекин мен у инсонга қатнашмоқчилимни хамда хеч қандай хизмат шартмаслигини айтдим. Бу орада мен билан ишлайдиган ака мени номимдан қатнашчиларга илтимос қилиб аукционда қатнашмаслигини евазига беш юз минг сўм маблағ беришини айтган.(Лекин мен бундай қилишни хохламасдим хаммаси қонуний бўлишини хохладим). Ўша вада қилинган қатнашчи эса бунга жавобан акага мен беш юз минг сўмдан бераман деб олдиндан 100 доллар пул бериб бизни кўндиришни сўраган. Аукционга бир соат қолганда менинг бўлим бошлиғим (мен учун хам устоз) мени хонасига чақириб аукционда қатнашмаслигимни сўради. Шундай қилиб аукцион бошланди мен устозимни хурмати юзасидан аукционда шунчаки номига қатнашдим. Аукционда ўша вада қилинган инсон ғалаба қозонди. Аукцион тугагандан сўнг мен билан ишлаётган ака халиги 100 доллар маблағни иккала ютқазган қатнашчига бўлиб берди ва ғолиб бўлган қатнашчи вада қилган жами 1 миллион сўм маблағни беролмаслигини айтди.Мен ушбу маблағни олишим жоизми, шариат хукми бўйича мен нима қилишим керак.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Олишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat