Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари, бизда ҳозирда кўп жойларда ота вафот этгандан кейин қолган уй-жойлари мерос сифатида кенжа фарзандга қолиб кетади. Сабаби ҳаммага маълум, кўп ҳолларда оталар қизларни сеп-сарпо қилиб узатган, тўнгич ўғил ёки ўғилларни уйли-жойли қилган ёки фарзандлар ўзлари уй-жой қилиб чиқиб кетишган. Шундай ҳолларда отани ҳовли-жойи бошқа фарзандлар рози бўлса кенжа ўғилга мерос сифатида қолиши дурустми? Агар рози бўлишмаса-чи?