Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳга таъсири

18:33 / 11.11.2016 | MuhammedArif | 2598

Ассалому алайкум! Инсонийлик қилиб аёлимга «бор йўқол кўзимга кўринма» деб юборибман никоҳга таъсири йўқми? Ҳозир замон талаби ҳамма аёлларимизда уйда мобил телефонлар мавжуд. Дугоналарига ўзини расмини жўнатади. Қалбимиз қоралиги сабабми тез жаҳлимиз чиқиб «Агар яна жўнатсанг жавобинг ўзин билан» деб юборибман. Энди “гапимни қайтиб олдим” десам бўладими? Бу сўз жуда жиддий сўзлиги учун қалбим безовта. Илтимос йўл кўрсатинглар. Саволим ноўрин бўлса узр сўрайман. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ўша гапни айтганингизда ниятингиз талоқ бўлса, талоқ тушади. Агар талоқ ниятида айтмасангиз талоқ тушмайди. 2). “Агар яна жўнатсанг жавобинг ўзин билан” деган гапингиз талоққа қасам ичиш бўлади. Қайтиб олдим дейишингиз ўтмайди. Агар аёлингиз яна бир бор жўнатса, орага талоқ тушади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat