Ассалому алайкум! Юрагимда ҳамиша бир улкан қўрқув бор. Агар менинг ота-онам ажралишиб келган бўлишса, улар намоз ўқишмайди лекин ҳар доим Аллоҳ юракда бўлиши керак дейишади. Саволим шундай, мен нима қилсам ота-онам гўр азобидан осон ва жаннатда бўлишади?
Ва алайкум ассалом! Дуода бўлиб, уларга ҳикмат ва ҳалимлик ила тушунтиринг, Аллоҳ таоло уларга ҳам тавфиқ берсин. Валлоҳу аълам!