Ассалому алайкум! Мeн ҳозирда билим олмоқдаман. Яқинда имтиҳонимиз бўлади. Биламизки барча ўзгариш ва қувват Аллоҳдандир. Бизлар кўпроқ қандай дуолар қилайлик?
Ва алайкум ассалом!
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً وَرِزْقًا طَيِّبًا
«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ъамалан мутақоббалан ва ризқон тоййибан». Маъноси: Аллоҳим, Сендан фойдали илм, қабул бўлувчи амал, пок ризқ сўрайман. Имом Аҳмад, Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари. Валлоҳу аълам!