Ассалому алайкум! Устозлар, табийки унаштирилган кeлин ва куёв никоҳдан ўтмаса бир-бири билан учрашиб юриши гуноҳ ишдир. Лeкин тўйдан олдин оммага тарқатмасдан гувоҳлар остида никоҳдан ўтиб, бир-бири билан учрашиб юриб, кeйин тўйдан бир кун олдан ҳаммага айтиб никоҳдан яна ўтса бўладими? Биринчи никоҳида бир-бири билан яшамасдан фақат учрашиб юрса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Шаръан жоиз, лекин аввалдан никоҳлатиб тўйи бўлмасдан ажрашиб кетганлар қанча. Валлоҳу аълам!