Ассалому алайкум! Бир дўстим севган қизи билан гаплашиб юриб иккаласи зино қилиб қўйган, уларнинг турмуш қуришлари аниқ эди. Лекин тўйдан 7 ой ўтиб ўғилли бўлишди. Улар бир бирларини жуда севиб хурмат қилади. Беш вақт намоз ўқийди. Рўза тутади. Аёли қазо намозларини ҳам ўқийди. Дўстим нафл рўзалар тутади. Фарзанди зинодан бўлганига жуда афсусда. Уларнинг гуноҳи кечирилиб фарзанди яхши инсон бўлишидан умид қилса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Келгуси ишларида бардавом бўлишларига боғлиқ. Валлоҳу аълам!