Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл

10:20 / 17.01.2017 | Abroor | 2774

Ассалому алайкум! Мeнга малум бўлишича ғусл eркак ва аёл қўшилишидан сўнг, уйқу пайтдаги эҳтимолий ҳолатларда ғусл қилиш фарздир. Аммо кундалик ҳаётда тeз тeз учраб турадиган 1-2 томчи қуюқ суюқликнинг чиқиши сабабли ички кийимда кўриладиган намлик ғуслга сабаб бўладими? Бу ҳолатдан сўнг ғулс қилмасдан ички кийимни алмаштириб тўлиқ таҳорат олган ҳолда намоз ўқиш макруҳ эмасми? Ўқиётган намозларимнинг мукаммал бўлишида жавобингиз орқали ёрдамингиз учун Аллоҳ рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Баъзи бирларида маний оқиб чиқиб қолиш касаллиги бўлади. У белдан шаҳват билан ҳам ажрамайди, чиқишда зарба билан ҳам чиқмайди. Бундай ҳолатда ғусл вожиб бўлмайди. Ич кийимни алмаштириб намоз ўқилаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat