Ассалому алайкум! Уйланган мусулмон киши айтган гапи уни диндан чиқариб қўйишлигини билмасдан айтиб юборган бўлса-ю, кeйинчалик ундай дeйиш мумкин эмаслигини билса, унинг ҳукми қандай бўлади? Борди-ю диндан чиқиб қоладиган бўлса, никоҳидаги хотинига талоқ тушадими? Агар тушса, шу ҳолат уч марта такрорланадиган бўлса, талоқ ҳам уч марта тушиб, бирданига айтилган уч талоқ ҳукмига ўтиб қолмайдими?
Ва алайкум ассалом! Биров гапирган гапи туфайли диндан чиқиши ёки чиқмаслиги ўта муҳим масала бўлиб, буни тўлиқ ўрганиб чиқилгандан кейин ҳукм айтилади. Диндан чиқиши билан хотини ўртасидаги никоҳ бузилади, лекин талоқ тушмайди. Иккиси бир-биридан фарқ қилади. Валлоҳу аълам!