Ассалому алайкум! Аёлим билан озгина тортишиб уйинга кет деб қўйдим. Буни ажрашиш маънода эмас, уч тўрт кун уйида туриб келсин маъносида айтгандим. Шунда никоҳ бузилмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ниятингизни рост ёки нотўғрилиги сиз билан Аллоҳ таоло ўртасидаги иш ҳисобланади. Ҳақиқатан шу ният билан айтган бўлсангиз талоқ тушмайди. Мабодо акси бўлса ҳукми бошқа. Валлоҳу аълам!