Ассалому алайкум! Мен отам билан чет элда ишлаймиз ва бир хонада турамиз. Отам ичадилар, мен намоз ва Қуръонни ўрганияпман. Отам эса бу ишларимга қарамасдан ичишда давом этаяптилар. Кўп бор тушунтирдим бефойда, мени бошқа жойга кўчиб ўтишга имконим йўқ. Энди қандай йўл тутайин?
Ва алайкум ассалом! Отангизни ичгани ўзига, сизни ибодатингиз ўзингизга. Ибодатда мустаҳкам бўлинг. Валлоҳу аълам!