Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоён қилиш

14:29 / 05.11.2017 | Dilmurod | 5453

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қайсидир манбадан эшитган эдим, Аллоҳ таоло Ўзини ҳар бир бандасига уч ёки бeш марта намоён қилади(сeздиради) дeб. Шу маълумотга қандай изоҳ бeрасизлар? Бу маълумот тўғрими ёки хато? Агар тўғри бўлса қандай маънода кeлган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 5-6 марта эмас, балки ақл эгалари учун ҳар нафасда Ўзининг борлиги ва якка-ягоналигини намоён қилади. Буни кўриш учун қалбнинг кўзи бўлиши керак. Шайх Саъдий раҳматуллоҳи алайҳ: “Ҳар бир нафаснинг кириб чиқишида икки неъмат бор. Ҳар бирига алоҳида-алоҳида шукур қилиш вожиб. Қанчалар нафаси кириб чиқаролмай қолганлар бор. Қанча нафас чиқариб қайта ололмаганлар бор” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat