Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суннат намози

08:40 / 03.12.2016 | Зубайр | 2290

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, илм борасида олиб бораётган ишларингизни Аллоҳ янада зиёда қилсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 4 ракъатли намоз ўқимаганлар деб эшитдим. Биз пешинни 4 ракъатини 2 ракъат ўқисак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنْ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم كَانَ لَا يَدَعُ أَرْبَعًا قَبْلَ الظُّهْرِ وَرَكْعَتَيْنِ قَبْلَ الْغَدَاةِ. رَوَى هَذِهِ الثَّلَاثَةَ الْأُصُولُ الْخَمْسَةُ  Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешиндан олдинги тўрт ракъатни ва Бомдоддаги икки ракъатни ҳеч қўймас эдилар». Ушбу уч ҳадисни бешовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: Ушбу бобдаги учта ҳадисда зикр қилинган намозлар таъкидланган суннат намозлардир. Фақат Пешиндан олдинги суннатнинг сони икки хил. Иккисини ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиганлар. Тўрт ракъатлисини Ҳанафийлар, икки ракъатлисини бошқа мазҳаблар олганлар. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, таъкидланган суннат намозларига Ҳанафий мазҳаби алоҳида эътибор бериб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларидан ҳужжатлар келтирганлар. У зот баъзи вақтларда суннат намознинг қазосини ўқиганлари ҳақида ривоятлар ҳам бор. Шунингдек, «Сафарда юриб кетатётиб, суннатни ўқиш имкони бўлмаса, ўқимаса, майли. Аммо тўхтаб турганда ўқилади», деганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/fiqh-uz/dolzarb-mavzu/760-zhuma-namozining-avvalgi-t-rt-rak-at-sunnati

Топ рейтинг www.uz Openstat