1. - Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Мушрикларга хилоф қилинглар; соқолларни тўлиқ қўйинглар, мўйлабларни қиринглар», дедилар».«Ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳаж ёки умра қилса соқолини тутамлаб туриб, ортиғини олар эди».Бешовлари ривоят қилган.Мушрик ва мажусийлар соқолларини қириб, мўйлабларини ўстирар эканлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга бу ҳолнинг аксини қилишни, мўйлабни қириб, соқолни ўстиришни амр қилмоқдалар.Ушбу ривоятдаги «мўйлабларни қиринглар» бирикмаси уламолар орасида, мўйлабни қириш афзалми ёки қайчилаб қисқартиш афзалми, деган масалада икки хил ижтиҳод келиб чиқишига сабаб бўлган. Моликийлар айни ушбу ривоятни маҳкам тутиб, мўйлабни қириш мустаҳабдир, дейдилар.Ҳанафий, Шофеъий ва Ҳанбалийлар эса, мўйлабни қисқартиш яхши, уни лабнинг қизғиш қисми очилиб турадиган қилиб қисқартиш керак, дейдилар.«Ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳаж ёки умра қилса соқолини тутамлаб туриб, ортиғини олар эди».Шу ерга келганда соқолни қандоқ қўйиш кераклиги ҳақида аввал бошланган тортишувни давомини ўрганишимиз маъқул бўлади.Ушбу бобнинг бошида келган «Ўн нарса фитратдандир» деб бошланувчи ҳадиснинг «соқолни кўпайтириш» жумласига қилинган шарҳда, соқолнинг қанчалик бўлиши ҳақида бир оз ихтилоф бўлган. Ўша ихтилофнинг ашаддийлашган кўриниши ҳозир ҳам баъзи-баъзида зоҳир бўлиб туради. Ҳанбалий мазҳаби асосида ўз фикрлари ила ижтиҳод қиладиган гуруҳлар умуман соқолга тиғ теккизиш мумкин эмас, дейдилар. Улар ўзларининг бу гапларига ушбу лафзни ва яна шу маънога яқин ҳадиси шарифларни далил қилиб келтирадилар. Бу масаланинг тафсилотига ўша ҳадиси шарифларни ўтганиш пайтида ўтамиз, деган эдик. Ўша айтилган ҳадис ушбу ўрганаётган ҳадисимиздир. Олдин ўтган ҳадиси шарифда «соқолларни тўлиқ қўйинглар» дейилган эди. Соқолга ҳеч тиғ текказиб бўлмайди, дейдиганлар ушбу жумланинг зоҳирий маъносини оладилар. Улар соқолларни тўлиқ қўйиш уларга тиғ теккизмаслик ила бўлади, дейдилар.Жумҳури уламолар, жумладан, Ҳанафий, Моликий ва Шофеъий мазҳаби уламолари эса, ушбу Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг амаллари ҳақидаги ривоятни далил қилиб, соқолни ҳар одамнинг ўз тутамида бир тутам бўлиши суннатдир. Ундан ортиғи қисқартирилади, дейдилар. Уламоларимиз соқолни ҳаддан ташқари узайтириб юбориш суннатга хилофдир деганлар. («Ихтиёр литаълийли ал-Мухтор» китоби, 4-жуз, 430 бет.)Қарши тараф, Ибн Умарнинг қилган иши ҳужжат бўла олмайди, дейдилар.Бунинг жавобига жумҳур, бундоқ ишни Ибн Умардек зот Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга хилоф тарзда қилиши мумкин эмас, дейдилар. Шу билан бирга Имом Термизий ривоят қилган қуйидаги ҳадиси шарифни ҳам келтирадилар:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам соқолларининг ён томонидан ва узунидан олар эдилар».Ушбу ҳадиси шарифга амал қилароқ, соқолни қисқартиб, зиёда бўлиб кетган толаларни текислаб, атрофларини қириб тўғрилаб юриш тавсия қилинади.Ҳанафий мазҳаби уламолари мўйлабни ҳар жума куни қисқартириб туриш суннатлигини таъкидлаганлар.Мўйлабнинг икки осилиб турадиган тарафининг ҳукми ҳам ўзиникига ўхшаш.Мўйлабни қирқ қундан ортиқ қисқартмай юриш макруҳдир.Ҳанафий уламолар соқолнинг бир қабзадан узунини қисқартиб туриш суннатлигини таъкидлаганлар.Ибн Обидийннинг Ҳаскафийдан нақл қилишича мазкур иш вожибдир.Соқолни яхшилаб парваришлаб юриш суннатдир. Уни қаровсиз қолдириш макруҳдир.Соқолни тараб, унга хушбўй нарса суртиб юриш суннат.Соқолда оқ пайдо бўлганда уни қорадан бошқа рангга бўяш суннатдир. Уни қорага бўяш макруҳ. Ўзини улуғ ёшда қилиб кўрсатиш учун соқолни оққа бўяш макруҳ. Соқолнинг оқини юлиш ҳам макруҳ.Таҳорат ва ғуслда сийрак соқолли одам терига сув етказади. серсоқол одам соқолини тахлил қилиб ювади.Таяммумда соқолининг бирор толасини ҳам қўймай масҳ қилади.2. - Авалло адашмасликка ҳаракат қилинади. Наҳотки, айтилиши кўзда тутилган ўттиз учта тасбеҳни қўл билан санашда адашиб кетилса. Агар фараз қилинадиган бўлса, бошқатдан санаса яхши бўлади.3. - Биз ўрганган ривоятларда «Куллаҳу» бор.